Юксак мақсадлар сари интилган “Ижод Пресс” истиқболли манзиллар сари одимламоқда
Ер юзида миллиардлаб одамлар бўлса, демак ана шунча тақдирлар дегани. Тақдирда неки мусибат-у неки шодлик бўлса, ҳаммасини кўрасиз, ҳаётингизга қабул қиласиз. Энг аҳамиятли жиҳати тақдирлардаги манзиллар барчани бир нуқтада бирлаштиради. Бугун биз ана шундай манзилда бўлдик ва у ердагилар билан суҳбатлашдик.

“Ижод Пресс” бугунги кунда энг илғор ва сифатли нашриётлардан бири. Айтиш керакки, бугун бу ерда кўплаб ўзбек ва хориж ёзувчиларининг бадиий асар ҳамда таржималари, болалар учун адабиётлар, оммабоп қўлланмалар, луғатлар ва турли ўқув маҳсулотлари нашрга тайёрланиб, замонавий технологияга асосланган ўз босмахонасида ишлаб чиқарилмоқда. Бу манзилда кўзи ожиз бўлган юртдошларимизнинг меҳнат қилиши эътиборимиз марказида бўлди.
Мазкур нашриётга айни кунда Шерзоджон Ҳошимов раҳбарлик қилиб келмоқда. Нашриёт ишлари билан танишар эканмиз у киши бир фикр айтди. “Нашриётлар бугунги кунда автоматлашган босқичга ўтган. Бироқ биз бундай қилмадик. Кўзи ожиз юртдошларимизнинг иш ўринларини сақлаб қолиш, улар билан елкама елка туриб ишлаш муҳим”, деди.
- 2004 йил мазкур нашриёт ишини бошлаганмиз. Бошланишида кўзи ожизлар қийналмаслиги учун оддий ишлардан бошлаганмиз. Кейинчалик фаолиятимизни кенгайтириб, китоб нашр қилиш ишини йўлга қўйдик. Айни дамда нашриётда 15 нафар кўзи ожиз ходим ишламоқда, - дейди босмахона раҳбари Баҳром Хасанов.

Биз Нашриётдаги ходимлар билан кичик суҳбат қурдик.
- Бу ерга 2017 йил сентябрь ойида ишга келганман, - дейди Зайнаб Машрапова. – Бу ернинг шароитлари яхши. Бу ерда муқовачи бўлиб ишлайман. Ўз ишимни астойдил қилиш учун ҳаракат қиляпман. Орзуларим кўп. Ўзим ҳам бўш вақтимда ижод қилиб тураман ва ниятим мана шу ёзганларимни китоб қилиб чиқариш.

Ҳозирги кунда босмахонада юқори сифатли китоб, этикетка, қадоқлаш қутилари ва бошқа рангли босма маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги, замонавий технологик ускуналарни сотиб олиш учун банкдан узоқ муддатли кредит маблағи олинмоқда. Бу билан камида 30 нафар ногиронлиги бор шахс учун яна янги иш ўринлари яратилади.
Бугунги кунда ногиронлиги мавжуд шахсларни иш билан таъминлаш, аҳолига арзон, мазмунли ва бежирим китоблар етказиб, маърифий зиё тарқатиш “Дизайн-принт” ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини меҳнат жамоасининг эзгу шиоридир.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 13:42
-
Озарбойжонда етти нафар журналист узоқ муддатга қамалди
Жаҳон | 13:20
-
«Бу сафар Европа ёрдам бера олмайди» – Европа вакилларининг Эрон билан музокаралари самарасиз якунланди
Жаҳон | 13:16
-
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон | 13:09
Мавзуга оид

15:10 / 24.05.2023
ММТВ тизимига ўтказилган “Ўзбекистон” нашриёти директори лавозимидан олинди

20:16 / 23.01.2020
Китоб чоп этиш жараёнини кўрганмисиз? – Таҳрирдан то штрихлашгача (видео)

16:00 / 14.01.2019
Янги ўқув йили учун 40 млн нусхада дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп қилинади: Матбаа корхоналари ҳамкорликка таклиф этилади

18:33 / 17.09.2018