15:10 / 24.05.2023
9790

ММТВ тизимига ўтказилган “Ўзбекистон” нашриёти директори лавозимидан олинди

Муҳаммадиев Тўлқин Турсунович соғлиғи туфайли ўз хоҳишига биноан «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи директори лавозимидан бўшатилди.

Тўлқин Муҳаммадиев

Kun.uz'га маълум бўлишича, бу нашриёт аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказилган.

“Ўзбекистон” НМИУ – Ўзбекистондаги энг йирик нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳисобланади.

Муассаса Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳукумат қарорлари, расмий материаллар ҳамда норматив ҳужжатларни нашрга тайёрлайди ва чоп этади. Шунингдек, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, юридик адабиётлар, умумтаълим мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликлар, услубий қўлланма ва ўқув адабиётларни нашр этади.

Top