16:11 / 14.04.2018
12439

Баҳодир Жалолов профессионал боксга йўл олди

Фото: KUN.UZ

+91кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Баҳодир Жалолов фаолиятини профессионал боксда давом эттириш учун АҚШга жўнаб кетди.

Олдинроқ, хабар берганимиздек, Жалолов Майамидаги «Fight Promotion» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолайди. Маълумот учун бу клубда бошқа бир ўзбекистонлик боксчи  Элнур Абдураимов ҳам шуғулланмоқда. Уларга машҳур мураббий Педро Диаз устозлик қилади.

Баҳодир Жалолов апрель ойининг охирига қадар профессионал боксдаги илк жангини ўтказишни истамоқда. Ўз навбатида Элнур Абдураимов 20 апрель куни профи рингдаги биринчи жангини ўтказади.

Top