Жаҳон | 11:05 / 14.04.2018
15665
1 дақиқада ўқилади

Россия G8’га қайтадими?

Фото: AP

Германия ТИВ раҳбари Хайко Мааснинг маълум қилишича, Россиянинг «Катта еттилик» (G7) давлатлари гуруҳига қўшилиши ва G8 шаклига қайтиш эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда у Spiegel нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Айни дамда бунинг рўй бериш эҳтимоли жуда паст», - дея айтиб ўтди Германия ташқи ишлар вазири.

Мааснинг фикрича, «Россия халқаро сиёсатга яна конструктив ҳисса қўшишни бошлаши» муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маас Россия томонига босимни кучайтириш лозимлиги ҳақида маълум қилган эди. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид