Жамият | 14:24 / 16.04.2018
18094
3 дақиқада ўқилади

Асака шаҳридаги 5-сектор Республикага ўрнак бўлгани бежиз эмас

Шу йилнинг март ойида Асака шаҳридаги Улуғбек  ҳамда Камолот маҳаллаларидаги бешта кўчага янги ичимлик суви тизими тортилиб, ишга тушганида, яна ҳудуддаги ўнлаб кўп қаватли уйларнинг томлари шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан GM Uzbekistan автомобил заводи ҳомийлиги асосида таъмирланиши якунланганида, аҳоли вакиллари билан суҳбатда бўлган эдик.

Шунда Асака шаҳар ҳокими,  ҳудуддаги бешинчи сектор раҳбари, Иномжон Мамадалиев бизни педогогика коллежидаги штабда ташкил қилинган ишлар билан таништирганди.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарлик олдини олиш бўйича 5-сектор фаолияти бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш даражасида эканлигига гувоҳ бўлганмиз.

Сектор фаолияти билан танишиб, жойларда бўлиб, амалга оширилган ишларнинг аниқ натижасини кўрган эдик. Штабда ажойиб ижодий муҳит, изланишлар туфайли юзага келган ҳар бир соҳага оид стендларда  барча қилинган ва қилинажак ишлар кафтдек акс этган. Соғлиқни сақлаш тизими, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви, тадбиркорлик, кам таъминланган оилалар билан ишлаш, ҳудудда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида қилинган ишлар билан танишиб, ўтган давр давомида ҳудудда ҳар бир хонадонга бориб,  аҳолини қийнаб келаётган мавжуд икки мингтадан зиёд муаммоларни бартараф этиш йўлида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишдик.   

Сектор раҳбари Иномжон Мамадалиев ва GM Uzbekistan автомобил заводи ходимлари билан биргаликда ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 20 нафарга яқин ногирон, ҳаракати чекланган, кўнгли ўксик болаларга ҳомийлик асосида планшетлар тарқатилиши жараёнида хонадонларга бирга бордик. Ҳудудда ишчи гуруҳларнинг аҳолида мавжуд муаммоларни жойида ўрганиб бартараф этишаётгани уларнинг секторлар фаолиятини тўлиқ тушуниб  иш ташкил этаётганидан дарак бериб турибди.

«Муаммолар ва унинг ечимлари Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали фаол ёритиб борилаётгани ва бунга аҳолининг муносабати, фикр-мулоҳазаларда намоён бўлмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг бераётган маслаҳатлари ва ёрдами ҳақида алоҳида айтиб ўтишимиз лозим», -дейди сектор раҳбари Иномжон Мамадалиев.         

Ўтган ҳафта пойтахтдаги Туркистон саройида бўлиб ўтган «Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари» кўрик-танловининг республика босқичида II ҳудуддан Андижон вилояти, Асака шаҳар 5-сектор бошлиғи «Энг фидойи сектор раҳбари» номинациясида ғолиб деб топилди.  

KUN.UZ  мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

 

Мавзуга оид