Жаҳон | 10:30 / 16.04.2018
14816
2 дақиқада ўқилади

Германия: Россия ҳар доим ҳам Асадни ҳимоя қила олмайди

Фото: DPA

ГФР ташқи ишлар вазири Ҳайко Мааснинг маълум қилишича, Россия Сурия ҳудудидаги вазиятга ечим топишда анча конструктив ёндашувга эга бўлиши лозим. Бу ҳақда вазир ARD телеканали эфирида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Россия мураккаб шерик саналади, бироқ Германия у билан мулоқотни давом эттириш истагида ҳамда Россия томонидан конструктив таклифларни кутмоқда.

«Сўнгги кунларда кескинликнинг юз бермагани шундан далолат берадики, энди барча дипломатик ва сиёсий ечим ҳақида гапирмоқда, бу эса нимадир ўзгариши кераклигига доир ҳақиқий белги ҳисобланади», - дея айтиб ўтди Маас.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳар доим ҳам Асад режимини ҳимоя қила олмайди.

«Бизга бу ёқадими ёки йўқми – Суриядаги можарога Россия иштирокисиз ечим топиб бўлмайди», - дея қайд этиб ўтган Маас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас Россиянинг «Катта еттилик» (G7) давлатлари гуруҳига қўшилиши ва G8 шаклига қайтиш эҳтимоли жуда паст экани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид