Технология | 20:07 / 16.04.2018
6487
2 дақиқада ўқилади

Швецияда электрокарларни қувватласа бўладиган дунёдаги илк йўл очилди

Швецияда электрокарларни қувватласа бўладиган дунёдаги илк йўл очилди. Стокҳолм аэропорти ва логистика маркази ўртасидаги 2 километрлик йўл қисмида электромобил махсус ток қабулқилгич билан жиҳозланган бўлса, уни қувватлаб олса бўлади. Бу инновацион транспорт энергетик тизими ҳақида The Guardian нашри хабар берди. 

Контактли рельс асфальтга ўрнатилган бўлиб, махсус ток қабулқилгич автомобилнинг орқасидан ёки тагидан чиқиб, йўл ўртасидан ўтган рельсларга тегиши керак бўлади. Электр энергия рельснинг автомобил ўтаётган қисмларигагина берилади.

Таъкидланишича, автоматлаштирилган тизим ҳайдовчиларга хизмат учун тўлов ҳақидаги ҳисобни юборади.  

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, у электромобилларнинг аҳоли ўртасида оммалашувига олиб келади, чунки машина аккумуляторларини стационар қувватлаш учун вақтни камайтиради. Ҳозирча ушбу хизматдан қайта жиҳозланган почта юк машиналари фойдаланмоқда.

2016 йилда Швецияда электромобилларни қувватлаш мумкин бўлган йўл қисми очилганди, бироқ ўшанда контакт рельслар юқоридан – электр узатиш линияларидан ўтган ва ундан ҳанузгача фақат юк электрокарлари фойдаланиб келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид