09:42 / 17.04.2018
28626
Реклама

Artel телевизорлари: кафолатланган сифат

Фото: Artel

Ўз устида ишлаш, модернизациялаш, янгилик киритиш ва модификациялаш Artel корхонасининг ривожланиш йўлидаги доимий анъанасидир. Artel маиший техникасининг қулайлигини, функционаллигини ва ишончлилигини ошириш Artel мутахассисларининг асосий мақсади ҳисобланади, ушбу хусусиятларни ошириш йўлидаги тадқиқотлар ҳамда турли хил изланишлар эса мунтазам олиб борилади.

Artel маиший техникасини ишлаб чиқаришда инновацион технологиялар, ҳамда бир неча босқичли сифат текшируви ишлатилгани боис, Artel корхонасининг мутахассислари ўз маҳсулотларининг сифатлилигига бутунлай ишончи комил, Artel маҳсулотлари эса тўлиқ, уч йиллик бепул кафолатга эга.

Фото: Artel

Artel техникасининг сифати юқорилигини тасдиқлайдиган яна бир омиллардан бири бу Европа сертификация марказлари томонидан тақдим этилган сертификатлар.

Ҳозирда Artel заводлари ISO 9001:2008 сифат менежменти ҳамда EAC, CE (Conformité Européenne — Европага мувофиқлик) сифат сертификатларига эга ва барча Европа стандартларига бутунлай мос келади.

Artel телевизорлари

Artel компаниясида телевизорларни ишлаб чиқариш бўлимига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирда Artel заводларида барча талабларга жавоб берувчи юқори сифатли, ҳамда юқори функционалликка эга ҳамёнбоп телевизорлар кенг кўламда ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Artel

Замонавий Artel телевизорлари оддий телевизорларга қараганда сезиларли функционал устунликка эга. Масалан, Artel Smart телевизорлари ёрдамида WEB – саҳифаларни кўздан кечириб, янгиликлар билан танишса, турли хил ўйинлар ўйнаса ёки ўзгача дастурлардан фойдаланса бўлади.

Янги Artel Smart телевизорлари интернетга уланиш имкониятига эгалиги туфайли, Сиз кино ва турли хил севимли дастурларингизни онлайн тизимда бемалол томоша қилишингиз мумкин. Замонавий Artel телевизорлари ёрдамида фақатгина режалаштирилган телевидение дастурларини эмас, балки барча ёқтирган кўрсатувларингизни хоҳлаган вақтда томоша қилиш имкониятига эгасиз. 

Нафис ва бежирим

Artel илмий тадқиқотлар марказида телевизорларнинг функционаллиги ва сифатидан ташқари, ташқи кўринишига ҳам катта эътибор қаратилган.  Айнан шу сабабли, замонавий Slim телевизорлари янада такомиллаштирилган, нафис ва бежирим.

Фото: Artel

Аъло эргономикага эга Artel Slim телевизорлари ҳатто замонавий смартфонлардан ҳам нафис ва Ultra HD форматидаги тасвирга эга. Ушбу телевизорлар нафис бўлишига қарамай, Smart телевизорлари каби юқори функционалликка эга. Уларга симли ва симсиз интернет алоқаси, спутник ва кабел тюнерлари, USB, HDMI ва VGA каби улагичлар ўрнатилган. Ушбу улагичлар ёрдамида телевизорни ноутбукка улаш, ёки жонли эфирни флэш-картага кўчириб олиш мумкин. 

Халқ Танлови

Artel телевизорлари юқори функционаллик, сифат, бежирим ташқи кўриниш ва аъло эргономикага эгалиги туфайли, фақатгина Ўзбекистонда эмас, балки ўзга чет эл давлатларида ҳам шуҳрат қозоняпти.

Фото: Artel

Ҳозирда Artel телевизорлари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Озарбойжон ва Грузия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Artel телевизорларини юртимизда жойлашган минглаб дўконлардан бирида харид қилишингиз мумкин. Artel телевизорлари уч йиллик тўлиқ, бепул кафолатга эга. Тўлиқ бепул кафолат – сервис хизмати, ишдан чиққан маиший техникани бепул таъмирлаш, ва ишдан чиққан эҳтиёт қисмларини бепул алмаштириш имкониятини беради. Кафолатдан фойдаланиш учун Ўзбекистон республикаси бўйича жойлашган 32 дан ортиқ сервис марказларидан бирига мурожаат қилишингиз мумкин.  

Қўшимча маълумот учун artelgroup.org, https://www.facebook.com/arteluzb/ сайтларига ташриф буюринг ёки +(99871)148-88-88 қўнғироқ қилинг. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top