Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
Суперлига титул ҳомийлиги масаласида Лига жами 5 та компания билан музокара олиб борди.
Ўзбекистондаги машҳур брендлардан бири бўлган Artel Суперлига титул ҳомийсига айланди. Компания ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада уч йиллик келишувга эришган.
Келишув шартларига кўра, Лига даромади йилдан йилга ўсиб боради. Бунда Суперлига иштирокчи клублари сони 2025 йилдан бошлаб 16 тага етказилиши ҳамда ўйинлар сони 182 тадан 240 тагача кўпайиши кўзда тутилган.
Суперлига титул ҳомийлиги масаласида Лига умумий ҳисобда 5 та компания билан музокара олиб борди. Келишувнинг бир эмас, бир неча йиллик бўлиши ҳамда мазкур давр давомида Лига ишлаб топадиган даромад масаласи Лига кун тартибида турди. Музокаралар якунида Artel бренди билан ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинди.
Маълумот учун, сўнгги 5 йил давомида Суперлига титул ҳомийси сифатида ишлаб келган Coca-Cola Лига билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Аввалроқ компания Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айлангани ҳамда қатор ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
«Лига олдиндаги уч йиллик режаларни ўз ичига олган дастурга эга бўлиб, бу йўлда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ишонамизки, Artel билан йўлга қўйилган ҳамкорлик мамлакат ички чемпионати учун хайрли бўлади», дейилади ПФЛ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026