21:05 / 17.04.2018
11121

ОЧЛ. «Локомотив» гуруҳда қолиб кетди

Фото: FcLokomotiv

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилди.

В гуруҳида «Локомотив» ўз майдонида Эроннинг «Зоб Оҳан» клубини қабул қилди. Кейинги босқичга чиқиш учун тошкентликларга фақат ғалаба керак эди. Аммо «Локомотив» нурсиз ўйин намойиш қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд қилди. Натижада, ҳар иккала клуб 7 очко жамғаришди, бироқ, Эрондаги ўйинда «Зоб Оҳан» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун, 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқди.

Гуруҳнинг яна бир баҳсида Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клуби ўз майдонида «Ал-Ваҳда»ни 1:0 ҳисобида енгиб, 18 очко билан биринчи ўринни эгаллади.

ОЧЛ-2018, В гуруҳи, 6-тур
Локомотив (Ўзбекистон) – Зоб Оҳан (Эрон) - 1:1 
Голлар:
 Тўхтахўжаев (90) - Табризий (25)
Локомотив: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо (19.Ҳусниддин Ғофуров, 79), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 27.Сардор Рашидов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (77.Диёр Туропов, 65), 88.Игорь Йелич.
Зоб Оҳан: 12.Муҳаммад Рашид Мазаҳери, 34.Милад Фахриддини, 33.Саттари, 88.Ҳамид Буҳамдан, 6.Холид Шафиеи, 2.Муҳаммад Нежадмаҳди, 5.Гиорги Гвелсесиани, 7.Сайид Муҳаммад Ризо Ҳуссайни (8.Хададифар, 90), 11.Муртазо Табризи (10.Раҳмони,  69) 3.Муҳаммадзода, 99.Кирос
Огоҳлантириш: Зотеев 21. 
Бош ҳакам: Ко Ҳюнг Жин (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Еол, Ким Юнг Ҳа (Жанубий Корея)
Захира ҳаками: Чае Санг Ҳёп (Жанубий Корея)

Top