Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда МДҲ давлатларининг ҲҲМ бирлашган тизимини ривожлантириш муҳокама қилинади
МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия мажлисининг иштирокчилари сешанба куни Ўзбекистон пойтахтида йиғилади. Улар МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини ривожлантириш масаласини муҳокама қилади.
«МДҲга аъзо давлатларнинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг энг муҳим йўналиши - ҳаво ҳужумидан мудофаа ягона (бирлашган) минтақавий тизимини яратиш ва ривожлантириш, ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан бирлашган мудофаа тизими таркибига кирувчи кучларнинг ўзаро ҳаракатлари», - дея таъкидлаб ўтишган Россия ҳарбий маҳкамасидан.
Шунингдек, мувофиқлаштирув комиссиясининг аъзолари шу йили қўшма тезкор ва жанговар тадбирларни ўтказиш режаси ҳамда ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг турли масалаларини кўриб чиқади.
Тошкентга Россия, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Беларусь, Қирғизистон Мудофаа вазирликлари делегациялари, Россия ҳарбий-саноат комплекси корхоналари вакиллари ташриф буюради.
Томонлар МДҲ давлатларининг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими «Минтақавий хавфсизлик-2018» қўшма компьютерлаштирилган қўмондонлик-штаб машғулотлари режаси ва Ягона давлат радиолокацион фарқлаш тизимини ривожлантириш концепция лойиҳаси бўйича келишиб олади.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026