Жаҳон | 08:25 / 18.04.2018
18250
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг собиқ биринчи хоними Барбара Буш ҳаётдан кўз юмди

Фото: AP Photo/Mark Duncan

АҚШнинг 41-президенти Катта Жорж Бушнинг рафиқаси, 43-президент Кичик Жорж Бушнинг онаси Барбара Буш 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

“АҚШнинг собиқ биринчи хоними Барбара Пирс Буш 17 апрелда 92 ёшида вафот этди”, дейилган Бушлар офиси баёнотида.  

Барбара Буш Нью-Йоркда 1925 йил 8 июнда таваллуд топган. У отаси томонидан АҚШнинг 14-президенти Франклин Пирснинг узоқ қариндоши ҳисобланади. Марҳума турмуш ўртоғи билан 16 ёшида Рождество балида танишган. Уларнинг никоҳ тўйи 1945 йилда бўлиб ўтган. Барбара Буш биринчи хоним сифатида умумий саводхонликни илгари суриш билан шуғулланган ва Barbara Bush Foundation for Family Literacy хайрия жамғармасига асос солган.

Барбара Бушнинг ортидан турмуш ўртоғи, 5 фарзанди, 17 набираси ва 7 эвараси қолди.

Мавзуга оид