Жаҳон | 00:42 / 18.04.2018
8853
2 дақиқада ўқилади

Сайёрамиз ёнидан Тунгус метеорити ўлчамидек келадиган астероид учиб ўтди

Фото: Fotolia / AND Inc

15 апрелда сайёрамизга яқин масофадан йирик астероид учиб ўтгани маълум қилинди. Бу ҳақда Space.com хабар берди

Ўлчами 48 метрдан 110 метргача келадиган само жисми 2018 GE3 каби белгиланган ва у Ердан 192 минг км узоқликда учиб ўтган. Бу масофа Ердан Ойгача бўлган масофанинг тахминан ярмига тенг.

Ушбу астероид 2013 йил февралда Челябинск яқинида тушган метеоритдан бир неча марта катта ва 1908 йилда сайёрамизга тушган Тунгус метеорити ўлчамидек келади.

Само жисмининг қўққисдан пайдо бўлиши олимларни эсанкиратиб қўйган: улар уни сайёрамиз билан максимал яқинлашишидан бор-йўғи 21 соат олдин аниқлай олишган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид