Жаҳон | 13:04 / 18.04.2018
5345
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг БМТдаги доимий вакили КҚТТ миссияси Думада қачон иш бошлашини айтди

Фото: Ali Hashisho/Reuters

Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарийнинг маълум қилишича, Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот экспертлари (КҚТТ) Суриянинг Дума шаҳридаги эҳтимолий кимёвий ҳужум юз берган жойда чоршанба, 18 апрель куни иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«БМТнинг хавфсизлик бўйича гуруҳи 17 апрель куни Думага Дамашқ вақти билан соат тахминан 15:00да йўл олди, у ўша ердаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни баҳолайди. Агарда БМТ жамоаси Думадаги вазият тинч экани ҳақидаги хулосага келса, далилларни аниқлаш бўйича миссия Думада эртага ўз ишини бошлайди», - дея айтиб ўтди Жаъфарий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурия ҳукуматини кимёвий қурол ишлатганликда айблаб, ушбу мамлакат ҳудудига берилган зарбалари масъулиятсизлик бўлганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид