Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Неъматулла Ибрагимов ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Бироз олдинроқ Ўзбекистон Республикаси президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилганди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси:
Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва бошқалар) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Мавзуга оид
12:18 / 26.08.2025
Тўртта олий ўқув юртига янги ректорлар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
22:57 / 05.05.2025
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига янги ректор тайинланди
12:48 / 04.10.2024