Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ТИВ АҚШ билан авиақатнов тўхтатилиши мумкинлигини билдирди
Россия ва АҚШ ўртасидаги мунтазам рейсларни амалга оширувчи ягона компания - «Аэрофлот», уларни тўхтатишга мажбур бўлиши мумкин. Сабаби экипажлар АҚШ визаларини олишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотида айтилади.
Россия ташқи сиёсат идораси ҳаво қатнови тўғрисида Россия ва АҚШ ўртасида 1994 йилда имзоланган битимни эслатган. Унга кўра, мамлакатлар ҳаво кемалари ходимларига визаларни ўз вақтида тақдим этиши лозим.
Россия томонининг фикрича, Вашингтон томонидан виза блокадаси атайин қилинмоқда, бунда «Россиянинг халқаро аренадаги мустақил сиёсати учун россиялик фуқаролардан ўч олиш мақсад қилинган».
«АҚШ ҳукумати мамлакатга кириб келган россияликлар оддий америкаликларнинг Россияга қарши ташвиқот аҳмоқликдан бошқа нарса эмаслиги бўйича позициясини ўзгартиришидан гўёки қўрқмоқда».
Мавзуга оид
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
18:45 / 27.06.2026