Ўзбекистон | 15:17 / 20.04.2018
8239
1 дақиқада ўқилади
Россия авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда
Россиянинг Red Wings Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошира бошлайди, деб хабар бермоқда Spot.
Компаниядан хабар беришларича, май ойидан бошлаб Москвадаги «Домодедово» аэропортидан Навоий, Наманган ва Фарғонага парвозлар йўлга қўйилади.
Бу Ўзбекистон ва Россия аввалроқ мамлакатлар ўртасидаги рейслар сонини кескин ошириш тўғрисида келишиб олганидан сўнг рўй беряпти.
Рейслар душанба (Фарғона), пайшанба (Наманган) ва жума (Навоий) кунлари Airbus A321 самолётларида амалга оширилади.
Чипталар сотувга чиқарилган ва бир томонга 9,5 минг рублдан бошланмоқда (1,2 млн сўм).
Мавзуга оид
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
14:10 / 23.10.2024
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024