Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган авиакомпанияларга эътирозлар билдирилган 200 дан ортиқ истеъмолчидан мурожаатлар келиб тушган.

Фото: Kun.uz
Мурожаатлар фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтармаслик, йўловчиларга парвозлар кечиктирилаётгани тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказмаслик, шикастланган багаж учун юк қийматини тўлиқ қоплаб бермаслик ва парвозлар вақтида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг талаб даражасида эмаслиги юзасидан бўлган.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, истеъмолчилар фойдасига 195 миллион сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Хусусан, Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро С.Ш.дан келиб тушган мурожаат Air Samarqand авиакомпанияси томонидан юзага келган муаммо билан боғлиқ. Фуқаро оиласи билан Ветнам давлатига учиш ва қайтиш учун авиачипталарни харид қилган. Булардан иккита авиачипта бизнес класс тоифасига тааллуқли бўлиб, парвоз вақтида унга таклиф қилинган қўшимча хизматлар кўрсатилмаган.
Қўмита томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида, ушбу авиакомпания ҳақиқатан ҳам парвоз вақтида истеъмолчига етарли даражада хизмат кўрсатмагани аниқланди ва 10 миллион 160 минг сўм пул авиакомпания томонидан фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ССВ жазирама туфайли аллергик реакциялар пайдо бўлишидан огоҳлантирди
Ўзбекистон | 11:38
-
«Реал»да янги ҳимоячи, АПЛ клублари ҳужумни кучайтирмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари
Спорт | 11:12
-
Германия: Россия ва Беларус миграциядан қурол сифатида фойдаланяпти
Жаҳон | 11:10
-
Ўзбекистонга чет давлатдан пул ўтказмалари кибержиноятчилар ҳужумига учрамоқда
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид

14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади

18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади

14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади

15:52 / 14.04.2025