Жамият | 15:36 / 20.04.2018
7917
2 дақиқада ўқилади

Жамоавий мурожаат юбориш имконини берувчи портал бугун ишга туширилади

Фото: TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZI

Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида «Менинг фикрим» махсус веб-портали яратилиши белгиланган эди. 

Бунда интернет тармоғида парламент ва фуқаролар ўртасида электрон жамоавий мурожаат киритиш имкони берувчи махсус майдон яратиш назарда тутилган эди.

Тараққиёт стратегияси маркази хабарига кўра, мазкур вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда www.meningfikrim.uz портали ишлаб чиқилди.

Портал 20 апрель куни соат 16.00 (Тошкент вақти билан)да ишга туширилиб, фуқаролардан электрон жамоавий мурожаатларни қабул қила бошлайди. 

Электрон мурожаатлар киритиш қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади: 

- Авторизация ва мурожаатни яратиш;
- Экспертиза ва мурожаатни жойлаш;
- Мурожаатга овоз бериш;
- Мурожаатни кўриб чиқиш.

 

Мавзуга оид