Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донбассда 2014 йилдан бери ҳалок бўлган оддий фуқаролар сони айтилди
Фото: AFP
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасидан (UN OSHA) маълум қилишларича, Донбассда 2014 йилдан бери 2,5 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда бошқарманинг твиттердаги саҳифасида жойлаштирилган хабарда айтилади.
«Украина шарқидаги жанговар ҳаракатлар натижасида 2540 дан ортиқ оддий аҳоли вакиллари ҳалок бўлди ва 9000 киши жароҳат олди. Бу ҳаракатлар тўрт йил муқаддам бошланганди. Ҳалок бўлганлар сони деярли ҳар куни ўсиб бормоқда», - дейилади хабарда.
Аввалроқ Украина Олий радаси депутати Ирина Герашченко Донбассда 2014 йидан бери 2,3 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Шу билан бирга, Украина бош штаби маълумотларига қараганда, Донбассда 2333 украиналик ҳарбий ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
09:41 / 22.04.2026
NYT: Киев Донбасс бўйича ғайриоддий таклиф билан чиққан
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026