00:37 / 22.04.2018
8084

Туристлар тобора фильм ва сериалларга биноан дам олиш жойларини танлашмоқда

Фото : Sony Pictures Releasing International (SPRI)

 Ўтган 2017 йилда саёҳатчиларнинг 80 миллиондан зиёди ҳордиқ чиқариш учун йўналишларни ўзлари томоша қилган фильмлар ва сериаллар асосида танлашган, деб ёзади Travel Daily News.

TCI Research илмий-тадқиқот агентлигининг сўровномаси шуни кўрсатадики, фильмлар ва сериалларнинг саёҳат йўналишига таъсири ниҳоятда катта бўлиб бормоқда.

Шунингдек, агентлик кино съёмкалари бўлиб ўтган жойларга саёҳат қилувчи туристлар оддий туристларга нисбатан дам олиш тафсилотларини ижтимоий тармоқларга кўпроқ жойлашлари, у ерга уюштириладиган экскурсиялардан қониқишлари, маданий тадбирларда жон-жон деб иштирок этишларини қайд этган.

«Фильмлар ҳам сайёҳлик йўналишларни реклама қилиб, худди туристик агентликлар сингари таъсирга эга бўлиб бормоқда», — деди TCI Research Оливье бош директори Генри-Биауад.

У машҳур ҳудудлар ҳукуматларига сайёҳларнинг ҳаддан зиёд оқими билан боғлиқ рискларни бошқаришни тавсия қилган, чунки бу экологик муаммолар ва маҳаллий аҳоли учун ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин.

Мавзуга оид
Top