Ўзбекистон | 21:50 / 23.04.2018
44793
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда президентлар «Ашхобод сайилгоҳи»га ташриф буюришди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида пойтахтдаги Ашхобод сайилгоҳи очилди.

Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, Махтумқули кўчасида барпо этилган мазкур парк 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган. Сайилгоҳ олди ва ҳудудида фавворалар қурилган. Туркманистоннинг рамзи бўлган ахалтеки отларининг ҳайкаллари ўрнатилган. Замонавий аттракционлар, хушманзара дарахтлар, ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳолининг мазмунли дам олиши учун қулай шароит яратган. 

«Давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Туркманистон Президенти ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини таъкидлади», дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов боққа дарахт кўчатлари ўтқазган.

Туркманистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда.

Мавзуга оид