Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Макронга нима совға қилиши маълум бўлди
Фото: Reuters /Charles Platiau
АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланья Трамп Франция раҳбари Эммануэль Макронга Оқ уйдаги Мовий хонада жойлашган стул қопламаси бир қисмини совға қилади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Трампларнинг совғаларидан бири рамкага солинган стул қопламаси бир қисми бўлади. Стул АҚШ бешинчи президенти Жеймс Монронинг буюртмасига кўра ясалган мебель гарнитури бир қисми эди.
Шунингдек, Макронлар оиласи ташрифи давомида олинган фотосуратлар жойлаштирилган альбом ва Дональд ҳамда Меланья Трамп дастхати қўйилган кумуш косани совға сифатида қабул қилиб олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Сурияга ракета зарбаси видеосини эълон қилганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
12:39 / 15.02.2024
Антикоррупция агентлиги ходимлари 2023 йилда қандай совғалар олгани маълум қилинди
14:13 / 24.04.2023