15:44 / 23.04.2018
43805

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 24 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9,09 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 8068 сўму 17 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Евро курси эса 60,43 сўмга тушиб, 9899,64 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси 3,83 сўмга кўтарилиб, 131,84 сўмга етган.

Февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси кейинги ҳафталар давомида узлуксиз арзонлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top