Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия КҚТТда Британиядан Скрипаль иши бўйича жавобларни олди
Россиянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги доимий ваколатхонаси Британия томони Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши иши бўйича саволларга жавоб тақдим этганини хабар берди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилмоқда.
«Кеча кечқурун доимий ваколатхона Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот Техник котибияти орқали Британия томонидан жавобларни олди. Айни дамда биз олинган материалларни ўрганмоқдамиз», - дея айтиб ўтди миссия вакили.
Ваколатхонадагилар жавоблар ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ фақат Россия Скрипални заҳарлашдан манфаатдор бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026