Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ миссияси Ўзбекистонда ўз ишини бошлади
Жорий йилнинг 23 апрелидан 4 майига қадар Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Статистика Департаменти ишчи миссияси ўз фаолиятини олиб бормоқда. Миссияга ХВЖ Статистика департаментининг Реал сектор бўлими иқтисодчиси Леван Гогоберишвили бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Миссиянинг асосий мақсади Ўзбекистонда миллий ҳисобчиликнинг ҳозирги ҳолати билан танишиш, уни янада такомиллаштириш учун ҳамкорлик қилиш бўйича батафсил режа ишлаб чиқиш ва Давлат статистика қўмитаси масъул ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкил этиш ҳисобланади.
Шунингдек, миссия ташрифи давомида макроиқтисодий статистикани шакллантирувчи ва макроиқтисодий кўрсаткичлар мониторингини амалга оширувчи бошқа вазирлик ва идоралар (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк ва Молия вазирлиги) вакиллари билан амалий учрашувлар ўтказилади.
Ташриф дастурига мувофиқ 23 апрель куни Давлат статистика қўмитасида тегишли бошқарма ходимлари учун кириш ўқув-семинари ўтказилди.
Миссия иши давом этмоқда.