Могерини Россия ва Эронни Сурияга босим ўтказишга чақирди
Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг маълум қилишича, Евроиттифоқ фикрича, Россия ва Эрон Сурия ҳукуматига босим ўтказиши керак. Бу Дамашқ БМТ шафелигида музокаралар столига ўтириши учун лозим, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Бизга Россия ва Эрон Дамашққа босим ўтказиши, шу орқали унинг музокаралар столига ўтириши керак», - дея таъкидлаб ўтди Могерини.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 давлатлари Россиянинг Сурия ва Украинадаги ҳаракатларини кескин қоралаганди. «G7 ТИВ раҳбарлари тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича умумий ташвишга сабаб бўлаётган ҳолатларни, жумладан Сурия, Украина ҳамда КХДРни муҳокама этишди. Вазирлар халқаро тартибга бўлган умумий чақириқлар ҳақида сўз юритиб, Россиянинг беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракати мавзусини кўтаришди. Жумладан, Россиянинг Сурия, Украина ва бошқа қўшни мамлакатлардаги қабул қилиб бўлмас ҳаракатлари муҳокама қилинди», - дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024