Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда KUN.UZ ахборот манбаси хабар берди.
Йиғилишда “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ қишлоқларни ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш ва жадаллаштириш, бу борада мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш муҳокама қилинади.
Йиғилишда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, прокурорлар, ИИБ бошлиқлари, солиқ, иқтисодиёт, молия, бандликка кўмаклашиш маркази, коммунал соҳа раҳбарлари, архитекторлар, кадастр, электр, газ, сувоқава, МФЙ раислари, тадбиркорлар иштирок этади.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026