Жаҳон | 16:36 / 27.04.2018
4455
1 дақиқада ўқилади

Арманистон вақтинчалик бош вазири Пашинян билан музокараларни рад этди

Фото: Reuters / Ekaterina Shtukina

Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Карен Карапетян мухолифат етакчиси Никол Пашинян билан музокараларда иштирок этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Арам Араратян фейсбукда хабар берди.

«Бош вазир вазифасини бажарувчи бир томон кун тартибини белгилаб берувчи, иккинчи томон эса уни тақдим эта олмайдиган музокаралар ҳақиқий музокаралар, деб ҳисобланмаслигини билдирди», - дейилади хабарда.

Шунингдек таъкидланишича, Карапетяннинг фикрича, камералар олдидаги музокаралар ҳақидаги талаб, улар натижага эришишга қаратилмаганидан дарак беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда мухолифат етакчиси президент билан мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилгани хабар берилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид