Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир йилгача стажда «декрет пули» миқдори – 75 фоиз
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарорига ишланган даврга боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар миқдорига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди. Тузатишлар Президентнинг 4.04.2018 йилдаги ПФ–5398-сон Фармони билан киритилган ва 5.04.2018 йилда кучга кирди, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори аёл ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган:
• 6 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и;
• 6дан 12 ойгача – 75%и;
• 12 ойдан ортиқ – 100%и.

Энди эса 6 ойгача бўлган иш стажида нафақаларни тўлаш тартиби бекор қилинди ва ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кам иш стажи бўлганда нафақанинг ягона миқдори белгиланди – 75%. Яъни, агар аёл, олайлик, атиги 5 ой ишлаб «декрет таътили»га чиққан бўлса, унинг нафақаси миқдори илгаригидек 50% эмас, балки 75%ни ташкил этади.
Мавзуга оид
09:12 / 10.01.2026
Ҳомиладорлик нафақаси бўйича янги тартиб: расмий муносабат эълон қилинди
15:29 / 27.12.2025
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби янгиланди
13:13 / 03.11.2025
Пенсия ва нафақалар 1–5 ноябрда карталарга тушади
20:04 / 29.10.2025