08:37 / 27.04.2018
8845

Hyundai компаниясига ишга жойлаштирмоқчи бўлган фирибгар ушланди – ИИВ

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 25 апрель куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 19 январь соат 11.00ларда, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи А.Х. “Тошкент” савдо мажмуаси олдида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи, Ш.Ж.га Жанубий Корея давлатида жойлашган Hyundai компаниясига ишга олиб кириб қўйишини ваъда қилиб, ундан 5 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

А.Х. ушланган.

 

Top