Спорт | 11:49 / 27.04.2018
32355
1 дақиқада ўқилади

Марадона оёғи йўқ қозоғистонлик болакайнинг орзусини амалга оширди

Фото: Видеодан кадр

Аргентиналик афсонавий футболчи, айни дамда БААнинг иккинчи дивизионидаги «Ал Фужайра» жамоаси бош мураббийи Диего Марадона оёқлари йўқ болакай билан футбол ўйнади. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар қилмоқда.

Қозоғистонлик ёш ишқибоз Али Амир ижтимоий тармоқларда Марадона билан учрашиш орзусида эканини ёзган, ҳамда аргентиналик уни машғулот жараёнига таклиф қилди.

Оёғи йўқ қозоғистонлик болакай аргентиналикнинг берган зарбаларини қайтарган ҳамда тўп киритишда қўлларидан фойдаланган. Марадона машғулотдан сўнг Амирга совғалар берди ва футболкасига ўз дастхатини қўйди. Ўз навбатида Амир жаҳон футболи афсонасига қозоқ чопони ва дўппини ҳадя қилган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид