Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung янги смартфонларга қизиқиш сусайиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Фото: Galaxy-Droid.ru
Samsung 2018 йил 1-чораги бўйича ҳисобот берди. Компания тушуми 20 фоизга ошганига қарамай, смартфонларга талаб камайиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Компанияда тушумнинг ўсиши компаниянинг микрочиплари ва флагман қурилмаларига талаб юқорилиги билан боғланган. Бироқ компания 2-чоракда мобил қурилмалар бизнеси даромади флагман смартфонлари савдосидаги сусайиш, паст талаб, маркетинг харажатлари ва кучайиб бораётган рақобат сабабли пасайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Canalys тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик смартфонлар бозори – Хитойда савдо 1-чоракда 21 фоизга камайган. Жорий йилнинг илк 3 ойида 91 млн та смартфон сотиб олинган. Охирги марта бундай паст кўрсаткич 2013 йилда қайд қилинган.
Мутахассислар Хитойда Samsung қурилмалари савдосининг пасайишини ҳар йили 50 фоизга баҳолашган. 1-чоракда Хитойда 2 млнта қурилма сотилган. Apple’нинг ҳам Хитойда савдоси пасайган.
Бироқ Хитойда Huawei ва Xiaomi савдоси ўсган. Canalys’нинг прогнозига кўра, Хитой бозори 2-чоракда Oppo ва Vivo’нинг янги флагман смартфонлари чиқиши эвазига ўсади, бироқ 2018 йил учун умуман пасайиш хос бўлади.
25 апрелда чиплар ишлаб чиқарувчи Teradyne, Corning ва SK Hynix компаниялари смартфонлар бутловчи қисмларига талаб пасайганини маълум қилган.
Мавзуга оид
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026
Samsung CES 2026 кўргазмасида: келажак уйи, AI-технологиялар ва совринли ўйин
00:15 / 04.01.2026