Ўзбекистон | 01:11 / 27.04.2018
5283
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар тегишли судлари раислари сайёр учрашувлар ўтказди

Фото: KUN.UZ

2018 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони имзоланган.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан 2018 йилда ўтказиладиган сайёр учрашувлар графиги тасдиқланган.

Мана шундай сайёр учрашувлардан бири Сергели туман хокимияти биносида бўлиб ўтди. Унда тегишли давлат ташкилотларидан вакиллар ва мутахассислар ҳам қиштирок этди. Учрашув фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган савол-жавоб тарзида ўтказилди. Унда фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча ҳуқуқий масалаларига ечим топишди.

Ўтказилган учрашув шуни кўрсатдики, муаммоларнинг аксарияти фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари етишмаслиги натижасида вужудга келган бўлиб, улар, асосан, оила, мулк, мерос, бозор, ўз шахсий ҳуқуқини билмаслик, вақтинчалик ёки доимий рўйхатга қўйиш, солиқ, уй-жой қонунчилигини билмаслик кабилардан иборат бўлди.

Тошкент шаҳар тегишли суд раислари фуқароларнинг эътироз ва шикоят-аризаларини, албатта, масъул шахслар томонидан қонунан кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтишди.

Мавзуга оид