Жаҳон | 09:03 / 28.04.2018
7387
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Корея ярим оролидаги қўшинларини олиб чиқиб кетиши мумкин 

Фото: ALLISON SHELLEY

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, АҚШ иттифоқчилар ва Шимолий Корея билан Корея ярим оролидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш масаласини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бу иттифоқчиларимиз билан музокаралар давомида биз муҳокама қиладиган масалаларнинг бир қисми бўлади. Бу нарса, биринчи навбатда, Шимолий Корея билан амалга оширилади», - дея айтиб ўтди Мэттис.

Унинг шунингдек таъкидлашича, айни дамда «дастлабки шартларни таклиф қилиш ёки бу қандай юз бериши бўйича турли тахминлар билдириш керак эмас».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Жанубий Корея раҳбари билан ракеталар мавзусида ҳазиллашганди.

 

Мавзуга оид