АҚШ Россия билан авиақатновлар масаласини муҳокама қилишга тайёр
АҚШ давлат котибининг иқтисодий ва ишбилармонлик масалалари бўйича ёрдамчиси Маниша Сингхнинг маълум қилишича, идора Россия билан авиақатновлар бўйича музокараларни ўтказишга тайёр. Бунда Америка авиаташувчилари томонидан Россия ҳаво ҳудудини кесиб ўтиш масаласи муҳокама қилинади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Сингхнинг сўзларига кўра, Россия тўртта парвозлар йўналишининг учтасини тиклашга рози бўлган. АҚШ юк ташувчилари тўртинчи йўналиш бўйича авиақатнов йўқлиги туфайли нисбатан қимматроқ парвоз йўлидан фойдаланишга мажбур бўляпти.
«Юк ташувчилари бу улар учун қийинчилик эканини билади, ҳамда биз бу масалага имкон қадар тезроқ ечим топишга ҳаракат қилмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Давлат департаменти вакили.
Сингхнинг шунингдек таъкидлашича, АҚШ ҳукумати май ойида Россия томони билан ушбу масала бўйича музокаралар ўтказиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ АҚШ билан авиақатнов тўхтатилиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид
20:53
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57
АҚШда муваффақиятли ажратилган сиам эгизаклари биринчи туғилган кунини нишонлади
15:51
Америкалик аёлнинг уйини юзлаб енотлар ўраб олди. Аёл уйни тарк этишга мажбур бўлди
14:11