Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гватемалада 36 йиллик фуқаролик урушига якун ясаган собиқ президент вафот этди
Гватемала собиқ президенти ва мамлакат пойтахтининг собиқ мэри Альваро Арсу Иригойен 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гватемаланинг амалдаги президенти Жимми Моралес хабар қилган.
«Гватемала буюк инсонни йўқотди, у бутун умрини халққа хизмат қилишга бағишлади. Сиёсатчи, етакчи ва ҳақиқий дўст», - дея ёзмоқда Моралес твиттердаги саҳифасида.
Reuters маълумотига кўра, Арсу шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Альваро Арсу Гватемалани 1996 йилдан 2000 йилгача бошқарган. У ҳукуматнинг «Гватемала миллий инқилобий бирдамлиги» партизан гуруҳи билан тинч келишув имзолашига эришган. Шу туфайли Гватемалада 36 йил давом этган фуқаролик уруши якун топди. Арсу 2012 йилдан бери мамлакат пойтахти мэри лавозимини эгаллаб келган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
21:17 / 11.07.2025
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
21:04 / 30.05.2025
Гватемаладан майяларнинг салкам 3 минг йиллик шаҳри харобалари топилди
12:57 / 17.02.2025