Эстония Россия билан куч позициясидан гаплашиш кераклигини билдирди
Эстония ТИВ раҳбари Свен Миксернинг маълум қилишича, Таллин Москва билан муносабатларни куч позициясидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўяди. Бу ҳақда у Sydney Morning Herald’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Миксер, хусусан, Россияни Украинадаги ҳарбий амалиётда иштирок этганликда айблади.
«Биз Россия сўнгги 10 йилда ўз қўшниларига қарши иккита ҳарбий амалиётни қандай бошлаганини кўрдик: 2008 йилда – Грузияга қарши ва яқинда Украинага қарши. Бу, агарда ўйлаб кўрсак, жуда қўрқитаётган мисол. 21-асрдаги Европада сизлар сиёсий мақсадларга эришиш учун ҳарбий кучдан фойдаланаётган давлатни кўрмоқдасиз», - дея маълум қилди эстониялик вазир.
Унинг сўзларига кўра, Россия билан мулоқотни куч позициясидан йўлга қўйиш керак.
«Сиз Россия президенти Владимир Путин каби етакчи билан гаплашганингизда, куч, бирдамлик ва қатъийлик позициясидан келиб чиқишингиз лозим. Сабаби қатъиятсизлик бўйича исталган белги Кремль томонидан кучсизлик сифатида қабул қилиниши ҳамда улар бундан фойдаланиши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди Миксер.
Унинг таъкидлашича, бундай шароитларда «вазият ҳақида хабардорликни» сақлаб қолиш лозим.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024