Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда бирданига иккита портлаш, 7 киши ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида иккита портлаш рўй берди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Воқеа оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосан хабар қилмоқда.
Портлашлар 30 апрель куни юз берди. Улардан бири, дастлабки маълумотга кўра, мотоциклда бўлган худкуш террорчи томонидан содир этилди.
Натижада етти киши ҳалок бўлди, яна 20 инсон жароҳат олди. TOLOnews маълумотига кўра, шунингдек Басод тумани бўйича тергов бўлими бошлиғи ҳам ҳалок бўлган. Жабрланганлар орасида биринчи портлашни ёритишга келган журналистлар бор.
Биринчи портлаш Миллий хавфсизлик директорати – Афғонистон разведка хизмати биноси олдида юз берган. Полиция ҳодисани тасдиқлади, бироқ тафсилотларни келтирмади.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026