Жамият | 17:45 / 30.04.2018
22915
4 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида янги мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон, Чуст туманлари ва Наманган шаҳрида янги мактабгача таълим муассасалари қуриб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тўрақўрғон туманидаги 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳудуддаги ота-оналар талаб ва истакларидан келиб чиқиб, муассасада  6 кунлик иш куни жорий этилди. Боғчада 5та гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб 14 нафар педагог ходимлар тарбияланувчиларга таълим-тарбия беришади. 

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур боғчанинг хоналари миллий, маданий, тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан жиҳозланган. Шунингдек, мазкур муассаса тарбияланувчилари учун 25та ўйинчоқ компьютерлари тўплами олиб келиниб, 8 та кузатув камералар ўрнатилди. 

Муассасанинг биринчи қаватида, ҳамшира хонаси, ошхона ҳамда тарбияланувчилар учун ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳам мавжуд. Боғчанинг ташқи томонида эса болалар учун ўйин ва спорт майдончалари, эртаклар шаҳарчаси ҳамда ёзги айвончалар замон талаби даражасида қуриб битказилди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Вилоят марказидан 30 км. олисда жойлашган Чуст туманидаги    “Гулистон” МФЙ  ҳудудида эса “Wonderkids` school” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилганлиги қишлоқ аҳолисини қувонтириб юборди.

Мазкур мактабгача таълим муассасаси 100 нафар болани ўз бағрига қабул қилиб, 6 нафар олий маълумотли педагоглар инглиз ва рус тилида таълим-тарбия беришади. Бу ерда ҳам ота-оналар талаблари инобатга олиниб, 10,5 соатли гуруҳлар ташкил этилди. 

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Бино 3 қаватдан иборат бўлиб, унинг ҳовлисида 5та ёзги айвонча, ёзги бассейн ҳамда замонавий ўйин майдончалари мавжуд.

“Ширинтой гулғунчалар” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, муассасада 21та янги иш ўрни яратилди. Ота-она талабларидан келиб чиқиб, мазкур боғчада 12 соатли гуруҳлар ташкил этилиб, машғулотлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Муассаса 22та замонавий кузатув камералари билан жиҳозланиб, тарбияланувчиларнинг ота-оналари интернет орқали  жараённи назорат қилиш имкониятига эга. Янги мусиқа хонаси, ҳамшира хонаси, умумий овқатланиш хонаси ва бошқа хоналар замон талабларига мослаштирилган. 

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Таъкидланиши лозим бўлган яна бир жиҳат шундаки, бинонинг том қисмида тарбияланувчилар учун хавфсизлик чоралари кўрилиб, ўйин майдончаси ва ёзги айвончалар ташкил этилган. Ҳозирда мазкур боғчага 70 нафар болалар қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига режалаштирилаётган ташрифи доирасида ушбу мактабгача таълим муассасаларининг бирида ҳам бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид