Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат билан чиқди
Маълумки, давлат раҳбари 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзбек халқининг юксак инсоний фазилатларининг ёрқин намунаси бўлган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадрини инобатга олиб, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш мақсадида “Халқлар дўстлиги” номи ва ёдгорлик ансамблини пойтахт марказига қайтариш юзасидан кўрсатма берди.
Айни дамда шаҳарнинг муҳташам санъат саройи олдидаги майдон ва унинг атрофидаги ҳудудда улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида марказий кўчалар ва йўл ўтказгичларда вақтинчалик тирбандликлар юзага келиб, шаҳар аҳолиси ноқулайликларга дуч келмоқда.
Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан амалга оширилаётган шу ва бошқа қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликларни тўғри тушунишларини сўраймиз, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
«Амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари келгусида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг қулайлиги, пойтахт кўчаларининг гўзаллиги ҳамда порлоқ келажагимиз учун хизмат қилиши шубҳасиз», - дея якунланади хабар.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026