Иқтисодиёт | 15:00 / 30.04.2018
34489
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси сўнгги 11 ҳафта ичида биринчи марта кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 1 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 0.03 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8068 сўму 20 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Евро курси эса 114.53 сўмга тушиб, 9785,11 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси 2,13 сўмга арзонлашиб, 129,71 сўмни ташкил этди.

Февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси кейинги ҳафталар давомида узлуксиз арзонлаб келаётган эди ва эндиликда бироз кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

Мавзуга оид