Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доллар курси 11 900 сўмдан ҳам пасайди
Бугун АҚШ долларининг сўмга нисбатан янги расмий курси 55 сўмга пасайиб, 11 881,6 сўмга тушди. Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин курс 12 минг сўмлик нуқтадан пастлаган эди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллариинг сўмга нисбатан расмий қийматини 27 ноябрь учун 11 881 сўм деб белгилади.
Бу – 2023 йил 10 августда рўй берган кескин девалвациядан кейинги давр учун янги минимум кўрсаткич. Ўшанда курс бир кунда 408 сўмга кўтарилиб, 11 667 сўмдан 12 075 сўмга етганди.

26 ноябрь куни тижорат банкларидан АҚШ долларини 11 940 сўмдан бошланадиган курсларда сотиб олиш мумкин бўлди. Банклар томонидан Америка валютасини харид қилишнинг энг қиммат курси эса 11 890 сўмни ташкил этди.
Йилнинг илк кунида амалда бўлган Марказий банкнинг расмий курси 12 920 сўм эди. Шундан бери доллар 1039 сўмга арзонлашиб, миллий валютанинг қадри 8 фоизга мустаҳкамланди.
Аввалроқ, С&П халқаро рейтинг агентлиги ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси кейинги йиллар давомида қуйидагича бўлиши мумкинлигини прогноз қилганди:
- 2026 йилнинг охирида – 12 592 сўм;
- 2027 йилнинг охирида – 13 158 сўм;
- 2028 йилнинг охирида – 13 751 сўм.
Сўмнинг долларга нисбатан курсини аниқ прогноз қилиш жуда мураккаб, чунки бу кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш яхши бўлса, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши секинлашади. Аксинча, мамлакатда инфляция даражаси ошиб кетса, сўмнинг қадри пасаяди. Ташқи савдода экспорт-импорт баланси ҳам миллий валюта қийматининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
16:54 / 21.10.2025
Доллар курси 12 минг сўмгача қулади
16:27 / 23.09.2025
2 йиллик минимум. Доллар сўмга нисбатан нега арзонлашяпти?
16:51 / 18.06.2025
Долларнинг расмий курси охирги 10 ойликдаги энг паст даражага тушди
10:50 / 18.02.2024