Спорт | 16:41 / 01.05.2018
6406
1 дақиқада ўқилади

Месси фаолиятидаги энг қайғули воқеани эслади

«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2014 финалида гол уролмаган вазиятини сира унута олмаслигини айтди.

«Жаҳон чемпионати финалида гол уролмаган ўша вазиятимни ҳар доим эслайман. Уни миямда айлантираверман. Ўшанда тўпга яхши зарба беролмадим, оёғимни нотўғри босган эдим. Агар гол урганимда, биз чемпион бўлардик. Жаҳон Кубоги ёнидан ўтиб кетаётганим тасвирланган суратни томоша қилиш мен учун оғир. Биз совринга жуда яқин эдик, аммо мен унинг ёнидан ўтиб кетдим, бу жуда аламли ҳиссиёт», - деб футболчи сўзларини келтирмоқда Mundo Albiceleste.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ЖЧ-2014 финалида Германияга 0:1 ҳисобида ютқазган эди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид