Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мун Чжэ Ин БМТга КХДР бўйича илтимос билан чиқди
Фото: Korea Summit Press Pool/Reuters
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин БМТ бош котиби Антониу Гутеррешга КХДРдаги ядро полигонининг ёпилиш жараёнини назорат этиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Шунингдек, Корея Республикаси президенти Гутеррешдан Кореялараро саммитда эришилган келишувларни қўллаб-қувватлашни сўради.
«Мен БМТ Бош Ассамблея ёки Хавфсизлик кенгаши орқали Пханмунжом декларациясини қўллаб-қувватлаш акс этган баёнот билан чиқишини хоҳлайман», - дея маълум қилди Мун Чжэ Ин.
Гутеррешнинг маълум қилишича, бу масала бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр, сабаби Корея ярим оролида тинчлик ўрнатилишига умид қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви учун жой топгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026