Жаҳон | 11:39 / 02.05.2018
11157
1 дақиқада ўқилади

ФҚБ собиқ директори Трампни айблаб чиқди

Фото: Reuters

ФҚБ собиқ директори Жеймс Комининг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг бюродаги иш бўйича кўплаб салбий баёнотлари Қўшма Штатлар хавфсизлигига ёмон таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда у Associated Press’га берган интервьюсида маълум қилди.

Комининг маълум қилишича, Трампнинг ФҚБга кўплаб айбловлари, шунингдек унинг Оқ уй ходимларини текшириш бўйича берган топшириғи аксарият инсонлар энди бюрони «ҳалол, ваколатли ва мустақил» ташкилот сифатида қабул қилмаётганига олиб келди. Унинг фикрича, жиноятларнинг баъзи қурбонлари ФҚБ ходими уларга ёрдам бера олмайди, деган хулосага келяпти. Шунингдек унинг билдиришича, Трамп ташаббуси билан ўтказилган суд жараёнлари орқали ўтган агентларга жамоатчилик ишончи йўқолди.

2017 йилнинг май ойида Трамп Комини ФҚБ директори лавозимидан бўшатди. Шунингдек, АҚШ президенти Коми ФҚБ тарихидаги энг ёмон директор бўлгани ҳақида маълум қилди.

 

Мавзуга оид