Ўзбекистон | 22:00 / 02.05.2018
18096
1 дақиқада ўқилади

Президент Наманган вилояти фермерлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан суҳбатлашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги “Беш сада” фермер хўжалиги даласида бўлди ва вилоят фермерлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан суҳбатлашди. Президент матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

Манбада таъкидланишича, вилоят фермерлари, қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан суҳбатда пахтани қўшқатор тарзда экишнинг самараси, кластер усулининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

"Кластердан энг катта мақсад - сифат ва даромад. Пахта етиштиришни кластерларга топширсак, дала ишлари тизимли ва ўз вақтида бўлади, даромад ошади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ёшларни малакали кадрлар қилиб вояга етказиш, одамларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Мавзуга оид