Жаҳон | 09:37 / 02.05.2018
19239
1 дақиқада ўқилади

«Россия иши». Мюллер Трампга суд билан таҳдид қилди

Фото: Getty Images

Россиянинг 2016 йилда АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувини суриштирувдан ўтказаётган махсус прокурор Роберт Мюллер Дональд Трампни судга чақиртириш билан таҳдид қилди. Бу президент «Россия иши» бўйича сўроқдан бош тортса юз беради, дея ёзмоқда The Washington Post газетаси тўрт нафар манбага асосан.

Аввалроқ, The New York Times газетаси Мюллер Трампни сўроқ қилиш учун тузиб чиққан саволлар рўйхатини эълон қилганди. Махсус прокурор уларни президентнинг адвокатларига юборгани хабар берилди.

Нашр маълумотларига кўра, Мюллер Трампга судга чақирув қоғози юборишни режалаштирмоқда. Бу президент саволларга жавоб беришдан бош тортса юз беради. Агарда бундай вазият юзага келадиган бўлса, унда Қўшма Штатлар раҳбари Катта ҳайъат – кимгадир расмий айбловлар қўйилишига баҳо берувчи суд маслаҳатчилари коллегияси олдида жавоб беради.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид