Жаҳон | 10:01 / 02.05.2018
5927
1 дақиқада ўқилади

Трамп Нобель мукофоти ҳақида: тинчликка эришишни хоҳлайман  

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Иннинг Корея инқирозига ечим топишдаги ўзгариш учун ўзини Нобель тинчлик мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифига изоҳ берди. Трампнинг реакцияси The Hill газетаси томонидан келтирилган.

«Фикримча, президент Мун Чжэ Ин менга Нобель тинчлик мукофоти беришни таклиф қилиб, жуда меҳрибон эканини кўрсатди. Мен тинчликка эришишни хоҳлайман. Асосий вазифам – биз тинчликни истаймиз. Корея инқирози катта муаммо эди ҳамда менинг фикримча, биз унга ечим топа оламиз», - дея айтиб ўтди Трамп.

Шунингдек, Америка етакчисининг қайд этишича, бу таклиф жуда «олижаноб».

Мавзуга оид