Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент миграция соҳасидаги коррупцион схемани фош қилди. Терговда аниқланишича, уюшган жиноий гуруҳ Кореяга ишга юбориш учун расмий тўловлардан ташқари одамлардан 7-12 минг доллардан, қарийб 90 млн доллар йиғиб олган.
Таъкидлаш керакки, Kun.uz Кореяга ишлаш учун бориш жараёнида коррупцион схема борлиги ҳақида 2023 йилда бир қатор суриштирувлар эълон қилган эди.
Хусусан, бу суриштирувлардан бирида 2022 йилда Кореяга ишга юбориш бўйича 4 та имтиҳондан 2 таси оммага эълон қилинмасдан, ими-жимида ўтказиб юборилгани маълум бўлган эди.
Ўша йилги бошқа бир мақоламизда 12 минг доллар пора бермаган юзлаб одамлар “кўзингиз яхши кўрмайди” деган баҳона билан имтиҳондан йиқитилгани айтилган эди. Бу баҳона ёлғон бўлгани кейинчалик ўз тасдиғини топганди.
Kun.uz'нинг яна бир суриштирувида Миграция агентлигидаги шубҳали ҳаракатлар видеога тушиб қолгани ҳақида сўз юритилганди.
Бошқа бир материалда эса ҳуқуқ органларини Кореяга ишга юборишдаги коррупцион схемани тафтиш қилишга чақирган эдик.
Лекин ўшанда тегишли идоралардан реакция бўлмаган, танқидларни ҳазм қилолмаган Миграция агентлиги эса Kun.uz устидан АОКАга шикоят қилган эди.
Мавзуга оид
10:32
Шўртан ГКМни кенгайтириш доирасидаги 643 млрд сўмлик талон-торож фош этилди
16:01 / 02.06.2026
Ҳуқуқ органлари ходимлари пора олишни рад этгани учун мукофотланиши тўғри эмас — Аксилкоррупция агентлиги
08:24 / 26.05.2026
Тошкентда солиқ ходимлари коррупция билан қўлга тушди
08:20 / 25.05.2026